КАТАЛОГ

КАТАЛОГ (юн. katalogos — рўйхат) — 1) муайян нарсалар (мас, китоб, экспонат, товарлар)нинг маълум тартибда тузилган рўйхати; уларни топишни осонлаштиради. Кўргазмалар, илмий-техника ёки маданий-маърифий ишлар учун мўлжалланган маълумотнома нашрларда мавжуд нарсаларнинг (баъзан безакли) шу тарзда тартибга солинган рўйхати бўлади. Mac, маркалар Каталоги, бадиий асарлар кўргазмалари Каталоги ва б. ;

2) кутубхона каталоги;

3) компьютер дастурларининг мантиқий қурилмасида — файл номлари сақланадиган жой, файллар йиғиндиси.