КАТАКОМБА МАДАНИЯТИ — илк жез даврига мансуб археологик маданият (мил. ав. 2-минг йиллик — 1-минг йиллик бошлари). Қора денгизнинг шим. соҳиллари, Қуйи Волга бўйида тарқалган. 20-а. бошида рус археологи В. А. Городцов томонидан илмий тавсиф берилган.
Катакомба маданиятининг сўнгги даврлари киммерийлар билан боғлиқ. Катакомба маданияти учун аҳолининг уруғдошлик муносабатларига кўра, алоҳида қишлоқларда яшаши ва мозорқўрғонлар хосдир. Мозорқўрғонлар тагидаги катакомбаларта маййитлар ён томонга ёнбошлатиб оёқпарини буккан ҳолда дафн этилган, уларнинг устига олов рамзи бўлган қизил бўёқ сепилган. Катакомба маданиятига оид сопол идишлар, тош ва жездан ясалган меҳнат қуроллари ва қуроласлаҳа, суяк ва жез безак буюмлари топилган. Катакомба маданияти қабилалари кўчманчилик ва дехқончилик билан машғул бўлишган, шунингдек, мис ва жез металлургиясидан ҳам хабардор бўлиб, атрофдаги қабилалар, айниқса Кавказ қабилалари ва улар орқали Олд Осиё, Эрон, Миср б-н савдо алоқалари олиб боришган. Катакомба маданияти кабилаларида матриархат ўрнини патриархат эгаллаган, мулкий табақаланиш кўзга ташлана бошлаган (зодагонларнинг қабридаги ашёлар қимматбаҳолиги билан ажралиб туради).