КАСУР — Покистоннинг шарқий қисмидаги шаҳар, Панжоб вилоятида. Т. й. тугуни. Аҳолиси 241,6 минг киши (1998). Жун савдосининг йирик маркази. Кўн-тери, тўқимачилик, ёғ-мой саноати корхоналари бор. Қ. х. маҳсулотлари (пахта, дон) қайта ишланади.