КАСТРИ

КАСТРИ — Сент-Люсия давлати пойтахти. Сент-Люсия о. нинг шим.-ғарбида жойлашган. Аҳолиси 54,6 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Денгиз порти (четга банан, какао, кокос ёнғоғи ва б. чикарилади), аэропорт бор. Қ. х. маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар мавжуд. Лимон шарбати, ром, шакар ва б. озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.