КАСТИЛИЯ (Castilla — қаср) — Пиренеи я. о. марказий қисмидаги қироллик (11 — 15-а. лар). 1035 й. ташкил топган. Леон қироллиги билан бир неча бор бирлашиб (1037-1165, 1072-1157, 1230 й. дан узил-кесил), кучли давлатга айланган. 1479 й. К. қироличаси Изабелла билан Арагон қироли Фердинанднинг ўзаро никоҳланиши 2 қиролликнинг бирлашиб, ягона Испания давлатининг ташкил топишига асос бўлган.