КАСТ, Кашт (суғдийча — тог, баландлик) — Чатниёнга қарашли вилоят ва шаҳар. Ҳисор тизма тоғларида жойлашган. Муғ тоғидан топилган суғдий ҳужжатларда (8-а. боши) Панч, яъни Панжикентнинг туркий ҳокими Чақин Чур Билга Бичут ўғлининг номи келтирилган, у Панч билан бирга Каст рустоқининг ҳам ҳокими бўлган (7-а. охири — 8-а. боши). У зарб этган тангалардаги тамғалар Каст дагига ўхшаш. Илк ўрта асрларда Каст анча йирик вилоят бўлган, чунки унинг ҳукмдори олий шоҳона унвон б-н ихшид деб аталган; бу унвонга ундан ташқари фақат Суғд ҳукмдорларигина эга бўлишган. Панжикент ҳокимлари анча камтарона унвон билан — «мрай», яъни «жаноб» деб аталганлар, бу суғдий зодагонлар табақасида 2 даражали унвон саналган. 9-а. 1 чорагида Каст вилояти халифаликка 10 минг дирҳам микдорда хирож тўлаган. Бу қўшни Каррон, Вашгирд каби вилоятларникидан анча ортиқ бўлган.
Ад.: Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязычным источникам IX — начала XIII вв., Т., 1996.