КАССЕТАЛИ КИНО — магнит лента (кассета) ёки дискка ёзиб олинган видеофильмларни ёхуд кассетали киноплёнкага ёзиб олинган одатдаги кинофильмларни махсус мосламалар ёрдамида оддий телевизор экранида кўришга имкон берувчи техник усуллар ва воситалар мажмуи. Тасвир ва товуш К. к. тизимига аввал суратга олинган кинофильмдан магнит (магнитли плёнкага), механик (видеодискка), оптик (лазерли видеодискка) усулларида ёзиб олинади. Буларда қўювчи аппарат сифатида видеомагнитофонаан фойдаланилади. Энсиз (8 мм ли) киноплёнкага ҳам ёзиб олиш мумкин. Бунда қўювчи аппарат сифатида телекино узаткичдан фойдаланилади. Қайта ёзиб олинган видеофильм ёки кинофильмлар Кассетали кино учун фильм нусхаларини кўплаб нусхада чиқариш учун асл нусха бўлиб хизмат қилади. Кинофильмни намойиш қилишда тасвир ва товуш сигналлари қўювчи аппаратда видеосигналлар ва товуш сигналларига айланиб, телевизион қабул қилгичга келади. Кассетали кинодан уй шароитида кинофильмлар кўришда, ўқув мақсадларида фойдаланилади.