КАССАЦИЯ (лот. cassatio — бекор қилиш, бузиш) — қонуний кучга кирмаган суд ҳукми (ҳал қилув қарори) устидан шикоят қилиш шаклларидан бири. Апелляция судидан фарқли равишда, Кассация инстанцияси шикоят ёки протест доираси билан чекланиб қолмайди, балки бунда иш унда мавжуд бўлган ва қўшимча тақдим қилинган материалларнинг тўла ҳажмида текшириб чиқилади. Кассация инстанцияси ҳукм (ҳал қилув қарори)ни ўзгаришсиз қолдириши, бекор қилиши ва ишни янгидан тергов қилишга ёки суд муҳокамасига жўнатиши ё бўлмаса ҳукмни бекор қилиши ва суд иши олиб боришни тўхтатиши мумкин. ЎзРда Кассация тартибида иш юритиш ва Кассация шикояти бериш (К. протеста келтириш) қонунқоидалари ЖПК 56-бобида ва ФПК 38-бобида белгилаб берилган.