КАСПИЙБЎЙИ ПАСТТЕКИСЛИГИ

КАСПИЙБЎЙИ ПАСТТЕКИСЛИГИ — Шарқий Европа пасттекислигининг жан.-шарқи (РФ) ва Ғарбий Қозоғистонда жойлашган. Каспий денгизидан шим. да Ялпи Сирт, ғарбда Волгабўйи ва Ергени қирлари, шарқца Уралолди ва Устюрт платолари билан чегараланади. Майдони қарийб 200 минг км2. Ясси текислик, унинг жан. қисми океан сатҳидан паст, шим. қисмида бал. 159 м гача. Пасттекисликда айрим қирлар кўтарилиб туради. Тўртламчи даврда бир неча марта денгиз босган ва шим. да гилли, қумокли, жан. да қумли ётқизиқлар қолдирган. Чуқурчалар, қўлтиқчалар, қум тиллари, сойликлар, жан. да шамол ҳосил қилган рельеф шакллари, Каспий денгизи соҳили бўйлаб бэр дўнглари учрайди. Иқлими қуруқ, континентал. Янв. нинг ўртача т-раси шимолда —14°, соҳилда —8°, июлники шим. да 22°, соҳилда 23°. Йилига жан.-шарқига 200— 250 мм, шим.-ғар-бига 350 мм ёғин тушади, потенциал буғланиш 1000 мм га яқин. Тез-тез гармсел эсиб туради. Урал, Волга, Терек, Кума, Катта Узен, Кичик Узен, Уил, Сағиз дарёлари оқади. Шўр кўллар (Босқунчоқ, Эльтон ва б.) кўп. Тупроғи оч қўнғир, шўртоб, шўрхок тупроқ. Шим. да шувоқ-бошоқли ўсимликлар, жан. да шувоқ ўсади. Волга-Ахтуба қайирида полизчилик, боғдорчилик, сабзавотчилик ривожланган. Нефть (Эмба нефть р-ни), кўлларда ош тузи бор. Астрахон қўриқхонаси жойлашган.