КАШКУЛ

КАШКУЛ, качкул, сатил — 1) мис идиш; одатда, масаллиқлар сақланади. Чуқур, қопқоқли, дастали бўлади. Ислимий, гириҳ нақшлар билан нафис безатилади. Тошкент, Хўжанд, Қўқонда Кашкул, Андижон, Марғилон, Наманганда сатил деб аталади;

2) қаландар ва дарвишлар енбошига осиб юрадиган узунчоқ идиш; ичига хайр-садақа нарсалари солинган.