«КАШКАДАРЬЯ» (Қашқадарё) — Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг ижтимоий-сиёсий газетаси. Қарши ш. да рус тилида ҳафтада 1 марта чоп этилади. 1943 й. 18 июнда «Кашкадарьинская правда» номи билан 1-сони чиққан. 1997 й. дан ҳоз. номда. 1996 й. «Кашкадарья» таҳририяти «Қашқадарё» газетаси таҳририятига қўшилди. Газ. саҳифаларида истиқлол мафкураси, миллий ғояни шакллантириш, вилоятда рўй бераётган сиёсий, ижтимоий жараёнлар, иқтисодий ислоҳотлар ва б. мавзулар ўз аксини топмоқда. 2002 й. дан газ. га «ТВ+кроссворд» иловаси қўшиб чиқарилади. Адади 3000 (2002).