КАРТВЕЛЬ ТИЛЛАРИ

КАРТВЕЛЬ ТИЛЛАРИ, ибер тиллари — Кавказ (ибер-кавказ) тиллари гуруҳи. Картвель тиллари таркибига грузин, зан (мегрелчан) ва сван тиллари киради. Картвель тиллари Грузияда, қисман, Озарбайжонда, Эронда ва Туркияда тарқалган. Картвель тилларида гапларнинг эргатив қурилиши барқарор. Луғат таркибида юнон, арман, форс, араб тилларидан ўзлашган сўзлар бор. К. т. да сўзлашадиган барча халқлар ёзма тил сифатида грузин тилидан фойдаланишади.