КАРТОН МАШИНАСИ — сувда майдаланган толали маҳсулот (қоғоз массаси) ни пресслаб сувини чиқариб картон тайёрлаш машинаси. Тур, пресслаш, қуритиш ва ишлов бериш қисмларидан иборат. Дойра турли, ясси турли, комбинациялашган тўрли ва иккита тур орасида тайёрлайдиган (икки турли) хиллари бор. Дойра тўрли Картон машинасида таркиби (толасига кўра) ва массаси (1 м2 200 дан 800 г гача) турлича булган кўп қатламли картон тайёрланади. Ясси турли Картон машинаси қоғоз тайёрлаш машинасита ўхшаб ишлайди, бироқ уларда қуритиш қисмининг ўлчами каттароқ бўлади. Бундай машиналарда 1 м2 ининг массаси 500 г гача, тўрли ва икки турли Картон машинасида 1 м2 ининг массаси 800 г гача бўлган бир, икки ва кўп қатламли картон тайёрланади.