КАРТОН (тасвирий санъатда) — йирик ҳажмли (баъзан бўялган) расм; келажакда яратиладиган асар — фреска, мозаика, витраж, шпалер ҳажмида қоғоз (баъзан юпқа мато)га кўмир, сангина ёрдамида ишланади. Безак мужассамотини деворга кўчиришда Картон чизиғи тешиб чиқилади. Картон Уйғониш даври ва 17-—18а. лар Европа рассомлари ижодида кенг тарқалган. Буюк рассомлар (Леонардо да Винчи, Микеланжело ва б.) яратган кўплаб Картонлар алоҳида юксак санъат асари сифатида тан олинади. Ўзбекистонда монументалист рассомлар (Ч. Аҳмаров, Р. Худойберганов ва б.) ҳам Картон яратган.