КАРТИНГ

КАРТИНГ (инг. carting) — картлар (осма қурилмасиз, кузови йўқ жажжи автомобиллар)да ўтказиладиган спорт пойгаси. Картинг йўллари хар хил (кўпинча, кичик) радиусли ўнг ва сўл бурилишлари сони кўп бўлган мураккаб шакли билан ажралиб туради; йўлнинг узунлиги, Халқаро автомобиль федерацияси талабларига биноан 400 м дан 1200 м гача, кенглиги 6 м дан 10 м гача бўлади. Тўғри йўлнинг уз. 100 м дан ошмайди. Тўғри йўдда картларнинг тезлиги соатига 150 км гача боради. Картинг 1950-й. лар ўртаси АҚШда пайдо бўлди. 1959 й. дан Картинг бўйича жаҳон чемпионати мусобақалари ўтказиб келинади (яна қ. Автомобиль спорти).