КАРТИНАЛАР ГАЛЕРЕЯСИ

КАРТИНАЛАР ГАЛЕРЕЯСИ — рассомлик санъати асарлари намойиш этиладиган бадиий музей. Йирик музейлар ва сарой залларининг картиналар тўплаш учун ажратилган рангтасвир бўлимлари ҳам Картиналар галереяси деб аталади (мас, Дрезден К. г.). Қадимда ҳукмдорларнинг саройларида, бадавлат хонадонларда вужудга келган. 17-а. дан (бир томони ойнаванд — галерея сарой хоналари, йўлкалари картиналар ва б. билан беза-тилган бинолар) Картиналар галереяси деб атала бошлаган.

Ўзбекистон ҳудудида ҳам Картиналар галереяси лари барпо этилмоқда (Ангрен ш. даги В. И. Уфимцев К. г., Термиз ш. даги Рўзи Чориев К. г. ва б.).