КАРТЕР (инг. Carter) — поршенли машина, тишли узатмалар ва б. даги металл қути. Картер ичига вал, ўқ ва б. деталлар жойлаштирилади, унга цилиндрлар ва турли агрегатлар маҳкамланади. Автомобиль ва авиация двигателларида Картер шатунлар ва тирсакли валларни шикастланиш, ифлосланиш ҳамда чангдан ҳимоя қилади. Картернинг туб қисми мотор мойлари учун идиш бўлиб хизмат қилади.