КАРС ПОДШОЛИГИ

КАРС ПОДШОЛИГИ — маркази Карс ш. бўлган Вананд вилоятидаги арман давлати (963—1064). Карс подшолиги Ани подшолиги парчаланиши даврида таркибидан ажралиб чиққан, лекин багратуни сулоласига мансуб Карс подшоҳлари аниларга қарам бўлган. Мушег (963—984) даврида Карс подшолиги Византияга қарши курашган Ани подшоқлигининг илғор истеҳкоми ролини ўйнаган; Аббос подшоҳлиги даврида (984—1029) қўшиннинг кучайиши ва қуролланишига алоҳида эътибор берилганлиги сабабли, Карс подшолиги бирмунча куч қудратга эришган. Турк-салжуқлари Закавказьега бостириб киргандан кейин (1064—65) подшоҳ Гагик (1029—65) ўз салтанатини Византияга топширган; К. п. ҳудуди Византия салтанатининг турксалжуқлар истилосига карши курашида плацдарм вазифасини ўтаган.