КАРРАЛИ СОН

КАРРАЛИ СОН, бўлинувчи сон — бутун сонга қолдиқсиз бўлинадиган сон. Мас, 25 сони 5 сонига қолдиқсиз бўлинади; бунда 25—К. с. Бир неча бутун соннинг умумий карралиси (бўлинувчиси) ҳам бўлади. Мас, 180 сони 30, 18, 2 сонлари учун энг кичик Каррали сон (бўлинувчи) ҳисобланади. Баъзи сонлар учун энг кичик Каррали сон е ҳам бор. Мас, 90 сони ҳалиги 30, 18, 2 сонлари учун энг кичик Каррали сон (бўлинувчи)дир.