КАРРАЛИ БИРЛИКЛАР

КАРРАЛИ БИРЛИКЛАР — қабул қилинган физик бирликлардан муайян бутун сон (10, 100 ва ҳ. к.) марта катта бирликлар. Халқаро бирликлар тизими СИ да Каррали бирликлар номини ҳосил қилиш учун ҳар хил катталикдаги ушбу олд қўшимчалар қабул қилинган; дека (да, da) — 10’; гекто (г, h) — 102; кило (к, к) – 103; мега (М) – 106; гига (Г, G) – 109; тера (Т) – 1012; пета (П, Р) – 10’5; экса (Э, Е) — 10». Мас, декалитр — (10 л), мегаватт (106 Вт), тераньютон (1012 Н) ва б.