КАРПЕНТАРИЯ ҚЎЛТИҒИ

КАРПЕНТАРИЯ ҚЎЛТИҒИ — Арафура денгизидаги қўлтиқ. Австралиянинг шим. қирғоқларида. Кейп-Йорк ва Арнемленд я. о. лари оралиғида. Майд. 328 минг км2. Қуруқлик ичкарисига 600 км кириб борган. Чуқ. 71 м гача. Сувининг ўртача т-раси юза қисмида 23—29°. Шўрлиги 34,8%(>. Сув кўтарилиши 3,2 м гача. Соҳиллари паст, текис, ботқоқлашган, мангра ўрмонлари билан қопланган.