КАРНО ЦИКЛИ

КАРНО ЦИКЛИ — навбатма-навбат ўзаро алмашиниб турувчи икки изотермик жараён ва икки адиабатик жараёндан иборат кайтар айланма иссиқлик жараёни. Уни биринчи бўлиб НЛ. С. Карно ўрганган (1824). Расмда Карно цикли координаталари р (босим) ва V (ҳажм) да кўрсатилган. Карно циклида иш жисми т-ра Г, ли иссиқ жисм билан таъсирлашиб, Qt иссикликни олади (бунда буғ кенгаяди ва иш бажаради, изотерма 1—2). Сўнгра иш жисми адиабатик кенгайиб, т-ра Т2 гача совийди (адиабата, 2—3). Шу т-ра Т2 да иш жисми изотермик сиқилади ва у Q2 иссиқликни совиткичга беради (изотерма, 3—4). Ниҳоят, иш жисми Tt т-рали бошланғич ҳолатга қайтади (адиабата, 4—1). Бундай жараёнда иш жисми бажарган фойдали иш pV текисликда изотерма ва адиабата чизиқлар билан чегараланган юзага тенг.

Иссиклик машинасининг ф. и. к. қуйидагича аниқланади: Q[-Q2 A К. ц. нинг ф. и. к. фақат иситкич билан совиткичнинг т-расига боғлиқ бўлиб иш бажарувчи жисмнинг хоссаларига боғлиқ эмас.

Карно циклини тахлил қилиб, қуйидаги муҳим хулосаларга келиш мумкин: а) айнан бир хил шароитларда, яъни иситкич ва совиткичларнинг т-ралари бир хил бўлганда барча қайтувчан машиналарнинг ф. и. к. бир хил бўлади; б) қайтмас машинанинг ф. и. к. иш шароити ўхшаш бўлган қайтувчан машинанинг ф. и. к. дан ҳамиша кичик бўлади. Карно цикли термодинамика ва теплотехниканинг ривожланишида муҳим роль ўйнайди.