КАРНАЙЧИ КУШЛАР (Psophiidae) – турнасимонлар туркумининг бир оиласи. Оғирлиги 1 —1,5 кг. Оёғи узун, тумшуғи қисқа, бақувват. Патларининг ранги кўпроқ қорамтир бахмалсимон. Жан. Американинг шим. қисмида яшайди. 1 уруғ ва 3 тури бор. Дарахтларнинг шохлари ва ковакларига уя қуради. 5 — 7 та оқ рангли тухумларини модаси босади. Сернам ўрмонларда гала бўлиб яшайди. Ерда тез чопади, кам учади. Мевалар, ҳар хил ҳашаротлар, хусусан, чумолилар ва икки қанотлилар билан озиқланади. Карнайчи кушлар қ – уй паррандаларига тез ўрганади. Тутқунликда кўпайиши ҳам мумкин. Гўшти мазали бўлгани туфайли аҳоли яшайдиган ерларда қолмаган.
KAPHAK, Ипет-Исут – қад. Миср ибодатхоналар харобаси. Қад. Фива ҳудудидаги араб қишлоғи номи билан аталган. Миср давлатининг янги подшолик даври (мил. ав. 1580—1085 й. лар) да қурилган ибодатхоналар қолдиқлари сақланган (мил. ав 16—11-а. лар). Ибодатхоналар мураккаб таркиби, ҳашаматли меъморий тузилиши билан ажралиб туради. Амон-Ра ибодатхонаси (мил. ав. 16—12а. лар)даги 134 колоннали катта зали, кўндалангига турли даврларда қайта қурилган катта ва кичик заллар, ҳовлилар диққатга сазовор. Бу зал деворларида фиръавнларнинг урушдаги ғалабалари тасвирланган (меъмори Аминхотеп Кичкина). Амон-Ра ибодатхонаси мажмуи б-н маъбуда Мут ибодатхонаси (мил. ав. 16—15-а. лар)ни машҳур сфинкслар хиёбони бирлаштириб туради. Ҳозир Карнайчи кушлар музейга айлантирилган. ЮНЕСКО томонидан муҳофаза қилинади.
Карнак. Аммон-Ра ибодатхонаси.