КАРНАВАЛ

КАРНАВАЛ (лот. carrus navalis — ажойиб арава, байрам маросимлари кемаси) — асосан, очиқ ҳавода ўтказиладиган театрлаштирилган ўйинлар, кўча намойишларидан иборат оммавий сайилнинг бир тури. Йил фаслларининг алмашуви, баҳорги деҳқончилик ва б. байрамлар б-н боғлиқ мажусийларнинг маросимларидан бошланган. Карнавал номи 13-а. да Италияда вужудга келган. 16-а. машҳур итальян халқ театри тури ниқоблар комедияси («Дель арте комедияси»)нннт пайдо бўлиши Карнавал билан боғлиқ. Карнавалга ўхшаш кўча ва майдон томошалари шарқда жуда қадим замонлардан маълум. Ўрта Шарқда Карнавал зардуштийлик, наврўз ва б. байрамлар билан боғлиқ ҳолда уюштирилган. Темур ва темурийлар, ўзбек хонлари, амир ва беклар давлат миқёсидаги байрамлар муносабати билан ҳам Карнавал томошалари ўтказган. Ўзбекистонда 1957 й. дан ҳар йили кузнинг биринчи ойида ҳоз. Миллий боғда мунтазам Карнавал ўтказиб келинган. Ҳоз. кунда қайта тикланган наврўз байрамларида аста-секин Карнавал томошалари одат тусига кирмоқда.

Муҳсин Қодиров.