КАРМЕЛЬ — Фаластиннинг шим. кисми (Исроил давлати ҳудуди)даги тоғ. Унинг ғарбий ён бағридаги Табун ва Схул ғорларидан 1929—34 й. ларда қад. одамларнинг суяклари, тош қуроллари чиққан. Табун ғоридан неандерталь аёлнинг деярли бутун скелети ва эркак кишининг пастки жағ суяги топилган. Схул ғоридан турли хилда сақланган ўнлаб скелет суяклари аниқланди. Улар 45—40 минг йил муқаддам яшаган кишиларга мансуб. Баъзи олимларнинг фикрича, Кармель ғорларидаги аҳоли — неандерталь типидаги одамларнинг ҳоз. замон одами билан аралашуви натижасидир; бошқа олимлар эса уни қад. одамларнинг янги типга эволюцион (тадрижий) ўтиши маҳсули деб ҳисоблайдилар.