КАРМА

КАРМА (санскритча — ҳаракат, фаолият) — ҳинд динлари (ҳиндуийлик, буддизм, жайнизм) ва фалсафасининг асосий тушунчаларидан бири. Сансара тушунчасини тўлдиради. Кенг маънода — ҳар қандай тирик мавжудот томонидан қилинган хатти-ҳаракатлар ва уларнинг оқибатлари мажмуи бўлиб, тирик мавжудотнинг янгитдан туғилиш, қайта мужассамланиш хусусиятини белгилайди. Тор маънода — ҳоз. ва келгусидаги мавжудлик характерига хаттиҳаракатларнинг кўрсатадиган таъсири.