КАРЛСБАД ҒОРЛАРИ

КАРЛСБАД ҒОРЛАРИ — АҚШдаги карст ғорлари. Гуадалупе тоғларида (Қояли тоғларнингжан. қисми), НьюМексико штатида, Карлсбад ш. дан жан.ғарбда жойлашган. Бўшлиқлари (унгурлари)нинг ҳажми жиҳатидан дунёда энг йирик. Чуқ. 339 м гача, ўрганилган қисмидаги барча ўтиш жойлари ва залларининг умумий уз. 60 км. Энг катта зали Т ҳарфи шаклида. Ғорларда кўршапалакнинг 10 дан ортиқ тури яшайди. Залларининг катталиги, улкан сталагмитлар, унгурларининг чиройи кўплаб туристларни ўзига жалб этади. 1930 й. дан миллий парк деб эълон қилинган.