КАРЛОВАЦ — Хорватиядаги шаҳар, Купа дарёси (Сава дарёси ирмоғи) соҳилида, Загреб ш. дан жан.-шарқда жойлашган. Аҳолиси 59,9 минг киши (1990й. лар ўрталари). Транспорт йўлларининг йирик тугуни. Қувур ва дизеллар ишлаб чиқарилади; кўн-тери, ёғочсозлик, керамика, озиқ-овқат (жумладан, тамаки) саноати корхоналари бор. К. яқинида йирик тўқимачилик кти жойлашган.