КАРЛ V (1500.24.2, Гент – 1558.21.9, Испаниядаги авлиё Юст монастири) — «Муқаддас Рим империяси» императори (1519—56), Испания қироли (Карлос I) (1516—56). Нидерландия шаҳзодаси (1516-55), Сицилия қироли (Карл IV) (1516—56). Габсбурглар сулоласидан. Католицизм байроғи остида реакцион режа — «Жаҳон христиан давлати»ни тузишга ҳаракат қилган. Франция (Италия урушлари, 1494—1559) ва Усмонли турк салтанати билан урушлар олиб борган. Немис протестант — князлари билан бўлган курашда мағлубиятга учраган ва улар билан Аугсбург диний сулҳи имзолангач (1555), тахтдан воз кечган.