КАРИЦКИЙ Владимир Дмитриевич

КАРИЦКИЙ Владимир Дмитриевич (1930.27.1, Самарканд) — Ўзбекистан Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Тошкент пед. ин-тини тугатган (1959). 1956 й. дан мактабларда рус тили ва адабиёти ўқитувчиси, 1966 й. дан Ўзбекистан Маориф вазирлигида методист, туман халқ маорифи бўлимида йўриқчи, 1977 й. дан Миробод туманидаги 31-, 1987 й. дан 263-мактаб директори. У мактабда физика, мат., ЭҲМ бўйича чукур ўзлаштирадиган лицей синфларини очган.