КАРИОЛОГИЯ (карио… ва… логия) — цитологиянингир бўлими; ҳужайра ядроси ва унинг тузилмалари (ядроча, хромосомалар, ядро мембранаси ва б.)ни оптик ва электрон микроскопия, цитокимё, изотоп индикаторлар усуллари ёрдамида ўрганади. Кариология 19-а. охири 20-а. бошларида ҳужайра ядросининг ирсиятдагиетакчи роли аниқланганидан сўнг пайдо бўлди. Ядро тузилмаларининг интерфаза ва ҳужайранинг бўлиниши (қ. Амитоз, Митоз, Мейоз, Эндомитоз) даврида микроскопик ва субмикроскопик тузилиши, айниқса, хромосомалар редупликацияси қонуниятларининг аниқаниши Кариологиянинг асосий ютуғи ҳисобланади. Генетика ва Кариология асосида цитогенетика пайдо бўлган. Кариология цитогенетика, ривожланиш биологияси, молекуляр биология билан бирга ҳужайра тузилмаларининг ривожланиши ва ихтисослашуви жараёнида хромосомалар ва улар айрим қисмларининг шаклланиши ҳамда функцияси қонуниятларини ўрганади. Хромосомалар ва уларни ташкил этган тузилмалар таркибини ўрганиш Кариологиянинг энг актуал муаммоси ҳисобланади. Ҳар хил ёки битта турга мансуб организмлар кариотипларини қиёслаш асосида тур доирасида кариотипларнинг ўзгармаслиги принципининг аникланиши кариосистематиканинг пайдо бўлишига олиб келди. 20-а. нинг 50-й. ларида одам К. сининг ривожлана бошлаши билан бир қаторда ирсий касалликларнит хромосомалар б-н боғликлиги аниқланди (қ. Тиббиёт генетикаси, Одам генетикаси). К., цитология, цитосистематика, цитогенетика соҳасидаги мақолалар Флоренция унти томонидан нашр этилаётган «Caryologia» (1948 й. дан) халқаро жур. да чоп этилади.
Шарифжон Тўрабеков