КАРИМОВА Зулфия Бўроновна

КАРИМОВА Зулфия Бўроновна (1948.26.8, Бекобод) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (2000). Республика рус тили ва адабиёти интини тугатган (1974). 1967 й. дан Ширин ш. даги 2-мактаб бошланғич синф ўқитувчиси. Каримова дарсларни замонавий усулда ташкил этади, ноанъанавий дарс усулларидан, янги педагогик технологиялардан унумли фойдаланади.