КАРИМОВ Наим Фотиҳович (1932. 12.12, Тошкент) — адабиётшунос олим, жамоат арбоби. Ўзбекистан Республикаси фан арбоби (1996). Филол. фанлари д-ри (1993), проф. (1994). Тошкент унтининг филология ф-тини тугатган (1955). Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт ин-тида бўлим мудири (1990 й. дан). Каримов 20-а. ўзбек адабиёти тараққиёти хусусиятларини очиш борасида и. т. лар олиб боради. У шу даврдаги ўзбек адабиёти ва унинг йирик вакиллари ижодини миллий ғоя мезонлари асосида ўрганиш ишини биринчилардан бўлиб бошлаб берди. Унинг илмий фаолиятида адабиёт ҳодисаларини тарихий воқеалар, бадиий асарни эса ёзувчи ҳаёти ва маънавий-эстетик олами билан узвий алоқада ўрганиш устуворлик қилади. К. Ойбек, Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Ҳамзанинг кўп жилдли академик нашрларини тайёрлаш ва нашр этишда иштирок этган. Урта мак-таб ўқувчилари ва олий ўқув юрти талабалари учун ўзбек адабиётидан дарсликлар ёзган. К. Ўзбекистон маърифатпарварлар жамияти раиси (1999 й. дан). Мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш комиссияси ва «Шаҳидлар хотираси» хайрия жамғармаси кенгаши раиси (1999 й. дан), «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи директори (2002 й. дан). «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Бош таҳрир ҳайъати аъзоси (1997 й. дан). Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1985). «Элюрт ҳурмати» ордени билан тақдирланган (1999). Ас: Ҳамид Олимжон, Т., 1979; Ойбек, Т., 1985; Чўлпон, Т., 1991; Усмои Носир, Т., 1993; Усмон Носирнинг сўнгги кунлари, Т., 1994; Истиқлолни уйғотган шоир, Т., 2000.