КАРИМОВ Мирқодир Абзалович

КАРИМОВ Мирқодир Абзалович (1906.3.3 — Тошкент — 1979.26.12) — фитопатолог-миколог олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1967), биол. фанлари д-ри (1954); проф. (1954). Ўрта Осиё ун-тининг қ. х. ф-тини тугатган (1931). Тошкент ўсимликларни ҳимоя қилиш техникумида илмий бўлим мудири, Тошкент қишлоқ хўжалиги интида доц., проф. (1935—71), фитопатология кафедраси мудири (1972—79). Илмий ишлари беда замбуруғ касалликлари қўзгатувчиларини аниқлаш, гулли паразит ўсимликларга қарши кимёвий кураш усулларини ишлаб чиқиш, ғўза, беда ва б. экинларининг касалликларини ўрганишга бағишланган. Ас: Ғўза касалликлари, Т., 1975.