КАРИМОВ Ислом Абдуғаниевич

КАРИМОВ Ислом Абдуғаниевич (1938.30.1, Самарқанд ш.) — йирик давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти. Ўзбекистон Қаҳрамони (1994). Хизматчи оиласида туғилган. Ўрта Осиё политехника ин-ти (1960), Тошкент халқ хўжалиги ин-тини (1967) тугатган. Меҳнат фаолиятини 1960 й. да Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги («Ташсельмаш») з-дида мастер ёрдамчилигидан бошлади. Сўнг Мазкур корхонада мастер, технолог. 1961 й. дан 1966 й. гача В. П. Чкалов номидаги Тошкент авиация и. ч. бирлашмасида муҳандис,етакчи муҳандис-конструктор бўлиб ишлади. 1966 й. да Ўзбекистон Давлат план комитетига ишга ўтиб, бош мутахассисликдан республика Давлат план комитети раисининг биринчи ўринбосаригача бўлган йўлни босиб ўтди. 1983 й. дан Ўзбекистон ССР Молия вазири, 1986 й. дан Ўзбекистон ССР Министрлар Совети раисининг ўринбосари — республика Давлат план комитетининг раиси. 1986—89 й. ларда Ўзбекистон КП Қашқадарё вилоят комитетининг биринчи котиби, 1989 й. июнидан Ўзбекистон КП МК биринчи котиби. 1990 й. 24 мартда Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг сессиясида К. Ўзбекистон ССР Президенти этиб сайланди.

1991 й. 31 авг. да Каримов тарихий воқеа — Ўзбекистон Республикасининг давлат . мустақиллигини эълон қилди. 1991 й. 29 дек. да мукрбиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди. 1995 й. 26 мартда бўлиб ўтган умумхалқ референдуми якунларига кўра, Каримовнинг Президентлик ваколати 2000 й. га қадар узайтирилди. 2000 й. 9 янв. да у муқобиллик асосида Ўзбекистон Республикасининг Президенти этиб қайта сайланди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 89 – ва 93-моддаларига мувофиқ, Каримов айни вақтда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондонидир.

К. Ўзбекистон ФА акад. (1994), шунингдек, иқтисод, фан, таълимни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун ўндан ортиқ хорижий мамлакат ун-т ва академияларининг фахрий фан доктори, проф. ҳамда акад. лигига сайланган. Унинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» (1992), «Янги уй қурмай туриб, эскисини бузманг» (1993), «Ўзбекистон — бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли» (1993), «Биздан озод ва обод Ватан қолсин» (1994), «Истиқлол ва маънавият» (1994), «Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир» (1995), «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» (1997), «Баркамол авлод орзуси» (1998), «Кучли давлатдан кучли жамият сари» (1998), «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» (1998), «Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда» (1999), «Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт — пировард мақсадимиз» (2000), «Тинчлик учун курашмоқ керак» (2001), «Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари» (2002) ва б. асарларида иқтисодиёт, ижтимоийсиёсий тараққиётнинг долзарб масалалари тадқиқ қилинган, Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсати илмий асослаб берилган, ҳоз. ва истиқболдаги вазифалар кўрсатиб ўтилган. Унинг асарлари инглиз, рус, француз, испан, немис, ҳинд, хитой, араб, корейс, турк ва б. хорижий тилларга таржима қилиниб, бир неча бор нашр этилган.

Ўбекистон халқи истиқлол йилларида эришилган барча ютуқларни ҳақли равишда Каримов номи ва фаолияти билан боғлайди. У собиқ совет тузумидан кейин пайдо бўлган беқарор, нотинч даврда Ўбекистон жамиятида барқарорлик ва ишончни пайдо кила олди, халқи олдига миллатни юксакларга кўарадиган улкан мақсад ва вазифалар қўйди. К. Ўбекистонда амалга оширилган улкан ишлар, тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамоси, мамлакатнинг истиқол дастурини ишлаб чиққан ва миллий тараққиёт йўлини белгилаб берган атоқи давлат арбобидир. Каримов демократик талаблар ва халқаро мезонларга тўла жавоб берадиган Ўбекистон Республикаси Конституциясининг асосий муаллифи ва уни ҳаётга татбиқ этишнинг кафолатидир. У марказий ҳокимият ва унинг жойлардаги бўғинларини ислоҳ қилиш, давлат, жамият ва инсон муносабатларини уйғунлаштиришга қаратилган янги сиёсий-ижтимоий тизим тамойилларини ишлаб чиқди ва амалга оширди. Ўзбекистон халқининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда илғор жаҳон тажрибаларини мужассамлаштирган иқтисодий ислоҳотларнинг янги моделини ишлаб чикди. Бу ривожланиш йўли иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги, қонун устуворлиги, ўтиш даврида давлатнинг бош ислоҳотчилик роли, ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш, кучли ижтимоий ҳимоядан иборат 5 тамойилни ўз ичига олади ва у дунёда «ўбек модели» деб эътироф этилган. Каримов раҳбарлиги ва бевосита иштирокида Ўбекистан турли-туман «сакраш» лар, «фалаж қилиб даволаш» лардан воз кечиб, бозор иқтисодиётига ўтишда ўзига хос йўлдан борди ва пухта ўйланган дастур асосида мамлакат иқтисодий пойдеворини қура бошлади. Қисқа вақт ичида мамлакат нефть ва нефть маҳсулотлари, ғалла мустақиллигига эришди. Ўзбекистон Республикасида юксак сифатли олтин ва газ қазиб олиш кескин даражада кўпайди, и. ч. нинг янги соҳалари, мас, автомобилсозлик саноати барпо этилди. К. Ўбекистан давлатининг ҳудудий яхлитлигини, сарҳадлари дахлсизлигини ҳимоя қилишга қодир қуролли кучлар, чегара ва ички қўшинларни замонавий ислоҳотлар асосида ташкил этиш ишига раҳбарлик қилди. КПСС МК бошчилигидаги мустабид кучлар Ўзбекистонда адолатсизлик ва тазйиқларни авж олдирган йилларда ўзбек номини ноҳақ таҳқир ва ҳақоратлардан ҳимоя қилиш, халқнинг ор-номусини, миллий ғурурини тиклашда фидойилик намунасини кўрсатди.

Каримов жаҳон сиёсат оламида ҳамиша илғор фикрларни илгари сурадиган, ташаббускор, ўз нуқтаи назарини қатъий ҳимоя қилиб, олдига қўйилган мақсадга эриша оладиган шахс сифатида танилган. У собитқадамлик билан тинчлик ва ҳамжиҳатлик сиёсатини юритиб келмоқда. Каримов юксак халқаро учрашувларда биринчилардан бўлиб 21-а. вабоси ҳисобланмиш террорчиликка ва у билан чамбарчас боғлиқ наркобизнеса қарши фақат ҳамжиҳатлиқда курашиш зарурлигини, мазкур даҳшатли таҳдид манбаларини бартараф этиш ва Марказий Осиё минтақасида «хавфсизлик камари»ни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар тизимини яратиш кераклигини таъкидлаб келди. Халқаро майдонда Ўзбекистоннинг обрў-эътиборини юксалтириш, унинг қад. бой маданияти ва бугунги улкан салоҳиятини дунёга танитишда буюк хизмат қилди. Ўзбекистон БМТга аъзо бўлиб кирди (1992 й., 2 март), деярли барча нуфузли халқаро ташкилотлар ва минтақавий уюшмаларга қабул қилинди, 120 дан ортиқ давлат б-н дипломатик алоқа ўрнатди, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйди. Ўзбекистон ўзининг тинчликсевар ташқи сиёсати, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, минтақа мамлакатлари ўртасида ягона иқтисодий маконни вужудга келтириш, Орол денгизи муаммоларини жаҳон ҳамжамияти кўмагида ҳар томонлама ҳал этишга қаратилган бир қатор ташаббуслари билан халқаро майдонда танилди, ўз нуфузига эга бўлди. Жамиятда маънавий покланиш ва юксалишга эришиш, эски ақидалардан халос бўлиш, шу асосда миллий истиқлол ғоясини яратиш ва ҳаётга татбиқ этиш учун маънавий қадриятларга ҳурматэҳтиром билан муносабатда бўлиш, уларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, халққа ўзининг муқаддас дини, урфодатларини қайтариб бериш, тарихий меросини тиклаш, соғлом авлодни вояга етказиш вазифаларини Каримов юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарди. Каримовнинг 21-а. бўсағасида ўзбек миллатининг ўзлигини англаши, унинг қадрқимматини жойига қўйиш, ўзбек номини бутун дунёга тараннум этишда қўшган ҳиссаси айниқса беқиёсдир. У одамларнинг тафаккурини ўзгартириш, уларнинг онгида янги миллий ғоя, миллий мафкура асосларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш миллий дастурини яратиш ва уни амалга оширишга раҳнамолик қилди. Маҳалланинг давлат ва жамият бошқарувидаги нуфузини ошириш, ваколат ва ҳукукларини кенгайтириш, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш тизими сифатида уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ташаббускори бўлди. Каримов янги турар жойлар қуриш, шу жумладан, улуғ аждодларимизнинг қадам-жоларини обод қилиш, иқтисодий салоҳиятни оширишда катта ўрин тутадиган йирик-йирик корхоналарни бунёд этиш, шаҳар-қишлоқлар, авваламбор, пойтахт Тошкентнинг шакл-қиёфасини тубдан ўзгартириш ишларига бевосита раҳбарлик қилмоқда.

Каримов мустақил Ўзбекистон давлати ва давлатчилигини барпо қилиш, демократик фуқаролик жамияти қуриш асосларини яратди, янги асрда мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишларини ишлаб чиқди, ёруғ истиқбол йўлида халқни бирлаштириб, уни улуғ мақсадлар сари бошлаб бормоқда.

Каримов суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этиш, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш, тарихий адолатни тиклаш ишига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда бу борада матонат ва жасорат кўрсатганлиги учун «Мустақиллик» (1996), Амир Темур (1998) орденлари билан тақдирланган. Шунингдек, у бир қанча хорижий давлатларнинг ва нуфузли халқаро ташкилотларнинг орден ва медаллари билан мукофотланган.

Ac: Асарлар, 1-10-ж. лар, Т., 19962002.

Ад.: Эътироф [узбек, инглиз, рус тилларида], Т., 1995; Ўзбекистоннинг янги тари-хи, 3-ж. [Мустақил Ўзбекистон тарихи], Т., 2000; Ислом Каримов — Узбекистан Республикасининг биринчи Президенти (фотоальбом; узбек, инглиз, рус тилларида), Т., 1998; Левитин Л., Карлайл Д. С, Ислом Каримов — янги Узбекистан Президенти, Т., 1996; Левитин Л., Узбекистан на историческом повороте, М., 2001; Серия Вожди народов — XX век, М., 1996; Шарифходжаев М., Формирование открытого гражданского общества в Узбекистане, Т., 2002; Америкага ташриф — Визит в Америку, Т., 2002.