КАРИМОВ Абдуҳаким Каримович

КАРИМОВ Абдуҳаким Каримович (1944, Нарпай тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Бухоро пед. ин-тининг филол. ф-тини тугатган (1970). 1970 й. дан Конимех шаҳарчасидаги 9-, Бухоро ш. даги 20-,Нарпай туманидаги 1-, 1976 й. дан Оқтош ш. даги 2-мактабда рус тили ва адабиёти ўқитувчиси. Каримов дарс жараёнида таълимнинг ноанъанавий усулларидан ва техника воситаларидан унумли фойдаланади.