КАРИМОВ

КАРИМОВ Ғулом (1918.10.11, Тошкент вилояти, Ёнариқ қишлоғи) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси. 1943 й. дан 132-гвардиячи ўқчи полки (2-Украина фронти 40-армиянинг 42-гвардиячи ўқчи дивизиони) пулемётчилар взводи командири, Каримов 1944 й. авг. да Руминиянинг Пашкани ш. дан жан.-ғарбдаги Сочь р-нида взводи билан душманга қарши жангда жасорат кўрсатиб бир қанча дот ва дзотларни яксон қилган. 1945 й. 24 мартда Қаҳрамон унвони берил ган.