КАРЕЛЛАР

КАРЕЛЛАР (узларини карьяла деб атайдилар) — халқ. РФнинг Карелия Республикасида яшайдилар. Умумий сони 131 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Карел тилида сўзлашадилар. Диндорлари — православлар. Кареллар аждодлари мил. бошларида Ладога кўли буйларида яшаганлар. 12 — 15-а. ларда қад. карел ва вес кабилалари асосида карел элати, 18-а. да эса, карел халқи шаклланган. Кареллар деҳқончилик, чорвачилик, овчилик, балиқчилик, ўрмончилик (ёғоч тайёрлаш) билан шуғулланадилар.