КАРБОФОС

КАРБОФОС (Cl0Hl9O6PS2) , малатион, фосфотион — ўсимликларни зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилишда қўлланиладиган инсектоакарицид. Ўзига хос бадбуй ҳидли, рангсиз, мойсимон суюқлик. 50%ли эмульгирланувчи концентрати техника ва сабзавот экинларида (2 мартагача) сўрувчи ва кемирувчи зараркунандаларга (ўргимчаккана, шира ва б.) ҳамда чорвачиликда экто – ва эндопаразитларга қарши қўлланилади. Сўнгги ишлов ҳосилни йиғиб олишдан камида 20 кун илгари ўтказилади. Сарф меъёри: ғалла экинларида 0,25—0,6, ғўзада 0,3 — 0,6, токзорларда 0,5—1,3, сабзавот экинларида 0,3—0,6 кг/га; иш суюқлиги 200—400 л/ra Ҳайвонлар ва одамлар учун ўртача заҳарли.