КАРАШИНА

КАРАШИНА — Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманиааги қишлоқ. Туманнинг маъмурий маркази. Вилоят маркази Қарши ш. дан 101 км жан.-шарқда. Яқин т. й. станцияси Ғузор (50 км). Ахрлиси 8,4 минг киши (2002). Булоқлар сувидан таъминланади. Катта сув ҳавзаси мавжуд. Туман ҳокимияти биноси, умумий таълим мактаблари, мусиқа мактаби, касбҳунар коллежи, алоқа бўлими, кутубхона, метеорология ст-яси, деҳқон бозори, спорт мажмуаси, туман марказий касалхонаси ва б. тиббий муассасалар, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор.