КАРА ДЕНГИЗИ

КАРА ДЕНГИЗИ — Шим. Муз океани қавзасидаги чекка денгиз. Новая Земля, Франц Иосиф Ери о. лари ва Северная Земля архипелаги оралиғида. Майд. 883 минг км2 (ороллари билан 893 минг км2). Кара денгизи, асосан, шельф зонасида жойлашган. Чуқ. 30—100 м, максимал чуқ. 600м, сув ҳажми 112 минг км3. Узунлиги (жан.-ғарбдан шим.-шарққа) 1500 км, эни (шим. қисмида) 800 км. Орол кўп. Йирик қўлтиклари Обь ва Енисей. Денгизга Таймир, Пясина, Енисей, Обь, Кара дарёлари қуйилади. Денгиз унга қуйилувчи Кара дарёси номини олган. Денгизда арктика иқлими ҳукмрон. Қиши давомли, совуқ, ёзи қисқа, салқин. Янв. нинг ўртача т-раси — 20°, — 30°, июлники — Г дан 5° гача. Қишда кучли шамол ва бўронлар, езда тез-тез туман бўлиб, июлда ҳам совуқ кунлар 6 кундан 20 кунгача етади. Денгиз йилнинг кўп қисмида муз б-н қопланиб ётади. Ҳаво т-раси денгизнинг шим. да 9—10 ой, жан. да 7—8 ой давомида 0°дан паст бўлади. Йилига 3—4 ой қутб туни, 2—3 ой қутб куни бўлади. Ҳар хил баликлар (треска, муксун, нельма) ва денгиз ҳайвонлари (нерпа, белуха, денгиз қуёни, оқ айиқ) овланади. Асосий порти — Диксон. Денгиз кемалари Енисей дарёсига Дудинка ва Игарка портларигача кира олади.