КАПТАРХОНА ҒОРИ

КАПТАРХОНА ҒОРИ — Жиззах вилояти, Жиззах туманидаги ғор. Молгузар тоғи ён бағрида, 700 м баландликда жойлашган. Девон даврига мансуб оҳактошларда ҳосил бўлган. Fop, асосан, иккита каттароқ хонадан иборат. Fopra киришда саҳни бирмунча текис, огзи тўртбурчак шаклга яқин. Кейинги хонага ён томондан эни 3—4 м ли кичик хоналар туташган. Ғорнинг охирида унинг эни 1 м ли тирқишга айланади ва ер юзасига тешик шаклида очилади. Ғорнинг умумий уз. 50 м дан зиёд, майд. 180 м2, ҳажми 2700 м3. Бу ерда ёввойи каптарлар яшайди, номи шундан.