КАПЕЛЛА

КАПЕЛЛА — Аравакаш юлдуз туркумининг энг равшан юлдузи. Осмон сферасининг Шим. ярим шаридаги энг ёруғ юлдузлардан бири. Қуёшдан узоқлиги 13,7 парсек. Мутлақ равшанлиги Қуёшдан 150 баравар кучли. Капелла жуда зич қўшалоқ юлдуз бўлгани учун интерферометр ёрдамида ажратиб кўриш мумкин. Ўртача кенгликда йил бўйи кўринади.