КАНЗАС

КАНЗАС — АҚШдаги дарё, Миссури дарёсининг ўнг ирмоғи. Қояли тоғларнинг тоғ олди платоларидан бошланувчи Смоки-Хилл ва Репабликан дарёлари қўшилишидан юзага келади. Уз. 278 км (Репабликан дарёси билан бирга 1200 км чамасида), ҳавзасининг майд. 158,8 минг км2. Юқори ва Марказий текисликлардан оқади. Ўртача сув сарфи 225 м3/сек. Баҳор ойларида тошади. Суғоришда фойдаланилади. Канзас буйида Топика, Канзас-Сити (қуйилиш жойида) ш. лари жойлашган