КАНЪОН

КАНЪОН ибн Хом ибн Нуҳ — Нуҳ пайғамбарнинг набираси. Афсоналарга кўра, отаси билан бирга Нуҳнинг дуоибадига учраган ва Шом соҳилларига келиб, шу ерда ундан 11 ўғил дунёга келган ва булар 11 қабилага бўлиниб шу ерда яшаганлар ва бу жойлар кейинчалик Канъон мамлакати деб юритилган. Канъон ерлари Финикия деб аталмиш жойлар бўлиб, унга Сайда (Сидон), Сур (Тир) ва Байрут ш. ларидан иборат Фаластин ва Суриянинг бир қисми қараган. Афсоналарга кўра, Канъон қабиласини чивин талаб ўлдирган эмиш.