КАННАРА

КАННАРА, к а н н а д а, (ўзларини каннадига деб атайдилар) — халқ. Ҳиндистондаги Карнатака штатининг асосий аҳолиси. 35 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Каннада тилида сўзлашади. Диндорлари, асосан, ҳиндуизм динига эътиқод қилади, мусулмон-суннийлар ва жайнийлар ҳам бор.