КАНИН ЯРИМ ОРОЛИ

КАНИН ЯРИМ ОРОЛИ — РФнинг шим. (Архангельск вилояти)даги ярим орол. Баренц денгизининг Чёша қўлтиқчаси билан Оқ денгиз орасида жойлашган. Майд. 10,5 минг км2. Энг баланд жойи 242 м. Аҳолиси балиқ овлаш ва буғучилик билан шуғулланади.