КАНДИРСОЙ

КАНДИРСОЙ — Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги сой. Оҳангарон дарёсининг чап ирмоғи. Қурама тизмасининг шим. ён бағридан бошланади. Уз. 21 км. Ҳавзасининг майд. 96 км2, ўртача бал. 1550 м. Ўрта оқимида Оқтош, Кўникти, Тошбулоқ ва б. сойлар қўшилади. Қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача йиллик сув сар-фи 0,61 м3/сек., баҳор ойларида 2,50 м3/сек. Қуйи оқимида бир неча ариқларга бўлиниб кетади. Оҳангарон дарёсигача етиб бормайди.