КАНАДА АРКТИКА АРХИПЕЛАГИ

КАНАДА АРКТИКА АРХИПЕЛАГИ — Шим. Муз океанидаги йирик ороллар гуруҳи, Шим. Американинг энг шим. соҳили яқинида, Канадага қарашли. Майд. 1,3 млн. км2. Йирик о. лари: Баффин Ери, Элсмир, Виктория. Материк саёзлигида жойлашган. Рельефи, асосан, текисликдан иборат, шарқий қис-мидаги тоғларнинг энг бал. жойи 2926 м (Элсмир о. да). Нефть, табиий газ, темир, мис рудаси конлари бор. Иқлими кескин, арктика иклими. Янв. нинг ўртача т-раси —23° дан —35° гача, июл-ники 7—4°. Мутлақ минимум т-ра —50°. Йиллик ёғин жан.шарқида 400—450 мм, шим. да 100 мм. Кўп йиллик муз-лоқ ерлар, музликлар бор. Музликлар силжиб, денгизга узилиб тушиб туради. Ўсимлик дунёси арктика саҳроси (шим. да) ва мох-лишайник тундрасидан (жан. да) иборат. Оролларда шимол буғуси, оқ айиқ, қутб тулкиси яшайди. Ёзда қушлар кўп бўлади. Аҳоли, асосан, буғучилик, овчилик, балиқ овлаш б-н шуғулланади. Асосий аҳоли пунктлари: Фробишер-Бей, Кеймбриж-Бей, Резол ьют.