КАМЕНЕЦ-ПОДОЛЬСКИЙ

КАМЕНЕЦ-ПОДОЛЬСКИЙ — Украинанинг Хмельницкий вилоятидаги шаҳар. Т. й. станцияси. Шоссе йўллар тугуни. Аҳолиси 107,9 минг киши (2000). 11-а. охири — 12-а. бошларида вужудга келган. Тарихий музей-кўриқхона. Приборсозлик, кабель, «Электроприбор», автоагрегат, қ. х. машиналари, совуқ асфальт-бетон, цемент, темир-бетон буюмлар ва конструкциялар, металл, шакарқанд, консерва з-длари, қурилиш материаллари, паррандачилик, гўшт к-тлари, ип газлама ва тикувчилик ф-калари мавжуд. 2 олий ўқув юрти, ботаника боғи бор. Готика костёли (16а.), Петр ва Павел черковлари (16-а.) сақланган.